Бразилияда болаларнинг диққатини яхшилашнинг осон усули топилди

Бразилияда болаларнинг диққатини яхшилашнинг осон усули топилди

Сўнгги йилларда олимлар болаларнинг билим олиш жараёнини яхшилаш ва уларнинг интеллектуал ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган турли тажрибалар ўтказмоқда. Бразилияда ва бошқа давлатларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, замонавий технологиялар ва ўйинлар орқали болаларда нафақат диққат, хотира ва математик кўникмаларни ривожлантириш, балки танқидий фикрлашни шакллантириш ҳам мумкин.

 

Бразилиядаги тажриба: компьютер ўйини орқали математикани яхшилаш

 

Бразилияда ўтказилган илмий изланишларда 7–10 ёшли мактаб ўқувчиларига Cucca Curiosa номли мини-ўйинлар тўплами тақдим этилган. Португаллик мутахассислар томонидан Unity платформасида яратилган бу ўйинларнинг ҳар бири муайян когнитив кўникмани – ишчи хотира, диққатни бошқариш ёки мослашувчан фикрлашни ривожлантиришга қаратилган.

 

 

Экспериментда 112 нафар бола қатнашган. Уларнинг ярми бешта қисқа ўйин машғулотидан иборат курсни ўтган, қолганлари эса назорат гуруҳи сифатида кузатилди. Тажриба олдидан ва ундан кейин барча ўқувчилар диққат, хотира ва математик кўникмалар бўйича тестдан ўтказилган.

 

 

Натижада, ўйин билан шуғулланган болаларда ижро функциялари сезиларли даражада яхшиланган. Айниқса ишчи хотира, импульсларни бошқариш ва фикрлашдаги мослашувчанлик кучайган. Шу билан бирга, математика натижалари ҳам юқорилади – болалар арифметик амаллар, касрлар ва фоизларга оид топшириқларни самарали бажаришни бошлашган.

 

 

Мутахассислар бундай натижани ақлий кўникмаларни мунтазам машқ қилиш билан изоҳлайди. Чунки ижро функциялари – режалаштириш, диққатни жамлаш, маълумотни хотирада ушлаш ва импульсларни назорат қилиш каби жараёнларни ўз ичига олади. Айнан шу қобилиятлар болаларга дарсларни тушуниш ва топшириқларни аниқ бажаришда ёрдам беради.

 

Мустақил фикр шаклланиши: 8 ёш муҳим босқич

 

Яна бир қизиқарли тадқиқот шуни кўрсатдики, болалар тахминан 8 ёшдан бошлаб мустақил фикрлашни шакллантира бошлайди. Бу ёшга келганда улар турли нуқтаи назарларни солиштириб, қарама-қарши маълумотлардан ўз хулосасини чиқаришга қодир бўлади.

 

 

Developmental Science журналида чоп этилган мақолага кўра, 5–10 ёшли 92 бола «детектив» туридаги компьютер ўйинида иштирок этган. Ўйинда «монстр-гувоҳлар» турли даражадаги ишонч билан турлича фикр билдиришган.

 

Детский сад, детские сады, детсады, детский садик, детские садики, дети, няни, няня, фото - Новости Закон.кз от 17.08.2025 12:46

 

Натижалар шуни кўрсатдики, кичик ёшли болалар (5–7) асосан тақдим этилган вариантлардан бирини тасодифий танлаган бўлса, катта ёшдагилар (8+) икки қарама-қарши фикрни бирлаштириб, янги оралиқ хулосага келган.

 

 

Олимларнинг таъкидлашича, бу жараён танқидий тафаккурнинг шаклланишини англатади. Болалар маълумотни энди шунчаки нусхалашмайди, балки уни таҳлил қилиб, шахсий қарор қабул қила бошлашади. Бироқ улар автоматик тарзда муросага интилмайди – фақат контекст буни асосли қилганида хулоса чиқарадилар.

 

Ушбу икки тажриба болаларнинг интеллектуал ривожланиши қанчалик мураккаб ва қизиқарли жараён эканини кўрсатади. Бир томондан, оддий компьютер ўйинлари диққат ва математик қобилиятларни яхшилаши мумкин. Иккинчи томондан, тахминан 8 ёшга келиб болаларда мустақил фикрлаш ва қарама-қарши маълумотларни уйғунлаштира олиш қобилияти пайдо бўлади.

 

 

Шу боис, замонавий таълим тизими болаларнинг билимини ошириш билан бирга, уларнинг танқидий фикрлашини ҳам ривожлантиришга қаратган мақсадга мувофиқ.