Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар иши судда кўрилди — ўқитувчилар даъвоси қаноатлантирилдими?

Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар иши судда кўрилди — ўқитувчилар даъвоси қаноатлантирилдими?

Аввалроқ, 5 нафар она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, маънавий зарар ва вакил харажатларини ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритилганди. Мазкур суд ишида адвокатлар Каримжонов Муҳаммаддамин ҳамда Хатамжонов Назиржонлар педагогларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилди.

 

26 август куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманлараро судида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги устидан киритилган шикоятни кўриб чиқиш бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.

 

Судья Шукурлаева Гули Юсуповна раислигида кўриб чиқилган иккинчи суд мажлисида вазирликдан вакил сифатида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази ходими, вазирлик юристи ҳамда бевосита аттестация жараёнларини ташкил этишга масъул бўлган ходимлар қатнашди. Шунингдек, мустақил эксперт сифатида Комил Жалилов, ОАВ ходимлари, жумладан халқтаълимиинфо.уз нашридан вакил сифатида Улуғбек Пўлатов ҳам иштирок этган.

 

Аттестациядан норози бўлган ўқитувчилар иши судда кўрилди — ўқитувчилар даъвоси қаноатлантирилдими?

Суд бошланишидан аввал ОАВ ходимлари, жумладан халқтаълиминфо.уз нашри томонидан мазкур суд ишини ёритиб бориш мақсадида фото ва аудио қайд этишни сўраб, судга илтимоснома киритилди. Аммо, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги суддан фото ва аудио қайд этмасликни сўради, суд эса мазкур илтимосномани қаноатлантирди.

 

Дастлаб, судья даъвогар ўқитувчининг ҳамда унинг ишончли вакили, адвокатларнинг эътирозларини тинглади. Шундан сўнг, жавобгар томон эшитилди, масала юзасидан ҳар икки томонга саволлар берилди.

 

Ўқитувчи нимадан норози?

 

Даъвогарнинг айтишича, улар имтиҳон жараёнида тест саволларини ишлаб бўлгандан сўнг қайси саволга тўғри ёки нотўғри жавоб берганини била олмаган, шунингдек уларга етарли шароитлар яратиб берилмаган.

 

Суд жараёнида бевосита иштирок этган педагоглардан бири аттестация жараёнида етарлича шароит яратилмаганлигини тестга кирган вақтда тестология қоидаларига амал қилинмаган ҳолда тинчлик таъминланмаганлиги ҳамда тестда иштирок этувчилар сони кўплиги боис, бошқа педагоглар бир-бирига халақит берганлиги билан изоҳланди. Шундан сўнг педагог аттестация жараёни бўйича бошқа эътирозларини унинг адвокати ўқиб эшиттиришини сўради.

 

Адвокат Муаҳммаддамин Каримжоновнинг айтишича, тест жараёнида аттестациянинг асосий принциплари – мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик талабари бузилган.

 

Биринчидан, имтиҳон давомида компьютер қурилмаларида техник носозликлар кузатилгани боис, қурилма қайта фаолиятга тушгандан сўнг аввал белгиланган жавоблар ўрни ўзгариб қолиш ҳолатлари қайд этилган.

 

Шу сабабли, адвокат суд мажлисида имтиҳон жараёнида юзага келган техник носозликларни исботлаш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан компьютер тизимининг барча жараёнларини қайд этувчи «лог файл»ни судга тақдим этишни сўради. Ушбу файл тест жараёнида қурилмаларда юз берган барча узилишлар, техник носозликлар ҳамда жавоблар ўзгаришининг сабаблари юзасидан асосий далил сифатида кўрилиши мумкинлиги қайд этилди.

 

Иккинчидан, берилган тест саволларининг мураккаблик даражаси белгиланган вазн меъёрига мутаносиб эмас, саволлар тузилиш жараёнида валидлик талабларига риоя этилмаган. Мутахассисликка оид саволлар эса жуда мураккаб бўлиб, айрим саволлар бир нечта (уч-тўртта) қисмлардан иборат бўлган, бу эса уларни ечишда қийинчилик туғдирган. Педагогик маҳоратга оид саволлар ҳам анча мураккаб бўлиб, уларни чуқур тушуниш ва тўғри жавоб бериш учун 5–6 дақиқа вақт талаб этилади. Табиийки, бундай шароитда белгиланган юқори баллни қўлга киритиш имконияти анчагина камаяди.

 

Учинчидан, айрим ҳолларда тестология қоидаларига риоя қилинмаслиги сабабли тест саволлари нотўғри тузилади, бу эса ўз навбатида ўқувчиларнинг билимини адолатли баҳолашга салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, тестларда қийинчилик даражаси мос келмаган ва тўғри жавоб мавжуд бўлмаган саволлар учраб туради.

 

Тестологияда саволлар қийинчилик даражаси бўйича мувозанатли бўлиши керак: осон, ўртача ва мураккаб саволлар маълум нисбатда тақсимланиши лозим бўлади. Бироқ, тест тузишда бу тамойил бузилганида саволлар умумий даражага нисбатан ҳаддан ташқари мураккаб, даражасида мавжуд бўлмаган ёки нотўғри талқин этилган маълумотларга асосланган ёки кераксиз мураккаб терминлар ишлатилган. Бу ҳолат ўқувчиларда асоссиз қийинчилик туғдирган ва уларнинг ҳақиқий билим даражасини акс эттирмаган бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, баъзи саволлар умуман тўғри жавобга эга эмаслиги билан ажралиб туради. Бу ҳолатлар тестология назариясида мутлақо яроқсиз деб баҳоланади. Бундай хатоликлар тест муаллифининг савол матнини ноаниқ ёки чалкаштирувчи тарзда тузгани, жавоб вариантлари орасида ўнини-қанини ажратиб бўлмайдиган тўғри ўхшаш ёки икки ва ундан ортиқ жавоб вариантлари тўғри бўлиб, аниқлик етишмаслиги натижасида юзага келади.

 

Тўртинчидан, тест саволларининг ўзини-ўзи изоҳлаш жараёнида ўхшаш жиддий бали таъсирлари кузатилади. Жумладан, биринчи сменада тест топширган талабалардан нисбатан паст балл ҳўжалари бўлса, иккинчи сменада тест топширган талабагорлар эса анча юқори балл олган. Бу ҳолат тест саволлари ва уларни тарқатиш бирини билан боғлиқ жиддий шубҳа ва эътирозларни келтиради.

 

Ўзини-ўзи тармоқларда кенг тарқалган маълумотларга кўра, «Х вариант» остида турилган тест саволларининг айрим намуналарини тест бошланишидан олдин ёки биринчи сменадан сўнг очилга жараёнда интернетда тарқатиш ҳолатлари кузатилган. Бу ҳолат, айниқса, иккинчи сменада иштирок этган талабаларни анча устунлик қилиб турадиган, чунки улар тест мазмуни ва мураккаб саволлар билан олдиндан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлганлар. Шу сабабли, улар тестга пухта тайёрланиб, нисбатан юқори натижаларга эришган бўлиши мумкин.

 

Бешинчидан, педагоглар ўз норозилигини ёзма равишда апелляция комиссиясига тақдим этган бўлишига қарамай. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва салоҳиятни баҳолаш илмий-амалий маркази апелляция комиссияси томонидан маркур шикоятлар асосли ҳисобланади ва далилий баҳоланамаган, «асоссиз» деб топилиб, рад этилган.

 

Шу билан бирга, амалдаги низомдаги мурожаат этувчи педагог апелляция комиссияси томонидан мурожаат кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкинлиги белгиланган бўлсада, аммо педагогларнинг шикоят аризаларини кўриб чиқиш жараёнида уларнинг иштироки таъминланмаган.

 

Вазирлик қандай эътироз билдирди?

 

Суд жараёнида адвокат ҳамда ўқитувчининг келтирган эътирозлари юзасидан жавоблар томон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакили даъвогар томонга бир нечта саволлар берди ва ўз эътирозларини келтириб ўтди.

 

Биринчидан, аттестацияда тузилган тест саволлари ҳамда мазкур тестларни тузган экспертларни ўқитиш тест саволларининг тарқалиб кетишига ҳамда уларнинг яроқсиз бўлишига сабаб бўлади. Шунингдек, ҳар бир тест учун маълум бир миқдорда маблағ сарфланган бўлса, уларни ўзлаштириш имконсиз. Яъни, тестларни очиқлаш ўрнига харажатларни келтириб чиқарди.

 

Иккинчидан, берилган тест саволларининг мураккаблик даражаси турлича бўлиб, баъзи бир тест саволларига 20-30 сонияда жавоб топиш мумкин, баъзиларига эса 1 ёки 1,5 дақиқа вақт кетади. Умумий ҳисобда эса тест саволларига жавоб бериш учун етарлича вақт ажратилган.

 

Учинчидан, тест саволлари валидлик талабларига жавоб бериб, тестлар апробациядан ўтказилган ҳамда Педагогик маҳорат ва салоҳиятни баҳолаш илмий-амалий маркази илмий кенгаши томонидан тасдиқланиб, тегишли хулосалар чиқарилган ва педагоглар билимини баҳолашга яроқли эканлиги тўғрисида қарор қабул қилган.

 

Тўртинчидан, тест синовларининг ўтказилиш жараёнида ўхшаш жиддий бали таъсирлари кузатилгани даъвогар томонидан айтилган тахминий маълумот бўлиб, «Х вариант» саволлари тарқалиб кетганлигида етарлича асослар мавжуд эмас.

 

Бешинчидан, педагоглар шикоятига апелляция комиссияси томонидан жавоб берилган. Аммо, мурожаатчи педагоглар апелляция шикоятини кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши ҳақида ҳеч қандай маълумот қолдирмаган, шу сабабли, ушбу шикоят аризаси унинг иштирокисиз кўриб чиқилган ҳамда тугатилиш тарзда жавоб берилган.

 

Вазирлик адвокатлик сўровига жавоб бермаган

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакилининг эътирозларидан сўнг, адвокат Муҳаммадамин Каромжонов судга киритилган даъво аризасидаги баъзи эътирозларни асосли бўлиши учун вазирлик томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилишини ўқиб ўтди ҳамда саволларга бу масаласи бўйича вазирликка адвокатлик сўрови юборилган бўлишига қарамай, жавоблар томонидан ушбу сўров бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини эътироз билдирди.

 

Шунингдек, адвокат сўровига асоскерб (ҳужжатларни) тақдим қилинмаслик маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлишини эслатиб, бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига нисбатан жавобгарлик борлигини алоҳида эслатиб ўтди.

 

Судда билдирилган бошқа фикрлар

 

Судда мустақил эксперт сифатида иштирок этган Комил Жалилов ўз эътирозларини ёзма ва эътирозларини оғзаки сўраб, судга мурожаат қилди. Аммо ушбу мурожаатни рад этди, экспертга сўз берилмаслигини таъкидлади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса Комил Жалилов солис эксперт бўлмаслигини, шу сабабли мазкур суд ишига даъвогар ҳамда жавобгар томонга мутлақо алоқаси бўлмаган экспертларни жалб қилиш бўйича судга илтимоснома киритди.

 

Шунингдек, вазирлик вакили адвокат томонидан тақдим этилиши сўралган компьютер тизимининг барча жараёнларини қайд этувчи «лог файли» ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтиб, аттестация жараёнларини техник жиҳатдан тафтиш сотишда УНИФОCОН – Ўзбекистон Республикасидан давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона Интегратор билан ҳамкорлик алоқалари мавжудлигини таъкидлаб, улардан «лог файлларни» олиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

 

Суд якунида ўқитувчи сўзга чиқиб, унинг ҳеч кимга душманлиги йўқлиги, у шунчаки адолат бўлишини истаётганини айтди. Шунингдек, аттестацияда тузилган тест саволлари уни яхши ўқитувчи эканлигини, қолаверса, бу тестлар унинг билимини тўлиқ баҳолай олмаслигини ҳамда айрим тестларни у ҳатто ўқувчиларга ҳам раво кўрмаслигини айтди.

 

Шунингдек, ўқитувчи апелляция шикояти берилмасданлиги тўғрисидаги вазирлик юзаки айтган гапларга эътироз билдириб, ўша куни у тасдиқ этилгани каби, апелляция шикояти бўйича адвокат ёзган сўровга кирмаган, аммо комиссия аъзоси унинг эътирозларини эшитмаган, сўнгдан чиқиб кетганини, буни исботлаш учун ўша кунги кузатув камераларини ёзиб олинган кадрлари кўриш мумкинлигини эслатиб ўтди.

 

Суд қарори

 

Суд якунида жавобгар томон – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аттестацияда иштирок этган педагогларга тузилган барча тест саволлари ҳамда эксперт хулосаларини судга тақдим қилди. Суд ушбу материалларни мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда батафсил ўрганиб чиқишини таъкидлади.

 

Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тегишли ҳужжатларни, тест саволларининг валидлик талабларига жавоб беришини асослабли маълумотларни, шунингдек, компьютер тизимининг барча жараёнларини қайд этиб борувчи «лог файлини» судга тақдим этилиши ҳақида қарор қабул қилиб, кейинги суд мажлиси 2025 йил 21 сентябрга қолдирилганлигини маълум қилди.