Талабалар турар жойи учун юборган аризаларни жавоби тез орада чиқиши мумкин

Талабалар турар жойи учун юборган аризаларни жавоби тез орада чиқиши мумкин

Хабарингиз бор, жорий йилги ўқув йил учун 23 август кунидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш бўйича натижалар эълон қилина бошлаган.

 

 

Бугун 29 август лекин шундай бўлсада, ҳали ҳаммага ОТМ ётоқхонасига юборилган аризанинг жавоби тўлиқ чиқмади. Нега?

 

 

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг сўзига кўра, бу масала бўйича масъуллар билан гаплашган. Таъкидланишича, ҳозиргача 8 000 дан ортиқ талабаларнинг аризаларини жавоби чиққан, қолганларники ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Тез орада қолган талабгорларнинг ҳам жавоби чиқади.

 

 

Ётоқхона аризаларини кўриб чиқиш тартиби

 

Ҳукуматнинг 2023 йил 14 август куни 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали ариза юборилади. Ушбу регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабалар турар жойларига қабул қилинади.

 

 

Шундан сўнг жойлар, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

 

 

1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;

 

2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;

 

3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аризалар қабули ўқув йили якунига қадар давом этади.