Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари центабр, октабр, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади. Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Сентябрь ойида инглиз, немиз. араб ва турк тилларидан имтиҳион бўлиб ўтади. Имтиҳон учун рўйхатдан ўтиш 30 августга қадар давом этади. Тўловни эса 31 август санасигача (шу куни ҳам) қилиш мумкин. Имтиҳон 13-14 сентябрь саналарида бўлиб ўтади.
Имтиҳон учун тўлов миқдори бир ярим базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи, яъни 556 200 сўмни ташкил қилади. Кейинги ойлардаги имтиҳон саналари билан қуйидаги расм орқали танишишингиз мумкин:

