Бухоро вилояти Жондор тумани 11-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шукруллоева Нилуфар IELTS дан 7.5 натижани қайд этди. Ўқувчи 4 та: рreading, speaking, writing ва listening синов босқичларидан қуйидагича натижа қайд этган:
Reading — 8,5
Speaking — 6,5
Writing — 6,5
Listening — 8,5
Муҳим! IELTS (International English Language Testing System) – бу инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш учун дунё бўйича энг машҳур тестлардан бири. Уни кўпинча чет элда ўқиш, ишлаш ёки иммиграция қилиш учун топширишади.
IELTS имтиҳони қандай?
Тузилиши 4 қисмдан иборат:
Listening – эшитиш орқали тушуниш (30 дақиқа).
Reading – ўқиб тушуниш (60 дақиқа).
Writing – ёзма иш (60 дақиқа).
Speaking – суҳбат (11–14 дақиқа).
Балл тизими: Ҳар бир қисмдан 0 дан 9 гача балл олинади ва ўртача ҳисоблаб, умумий Band Score чиқади (масалан, 6.5, 7.0).
Турлари:
Academic IELTS – чет эл университетлари, магистратура ёки касбий соҳаларда ишлаш учун.
General Training IELTS – кўпроқ иммиграция ва кундалик иш фаолияти учун.
IELTS қандай имкониятлар беради?
Таълим учун:
АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Европа давлатлари каби 140 дан ортиқ мамлакатдаги университетларга кириш учун. Кўп жойларда минимал 6.0–6.5 талаб қилинади. Шунингдек, жорий йилдан чет тили асосий фан бўлган йўналишларга ўқишга топшириш учун тил сертификати мажбурий олиш белгиланди. Яъни, инглиз тили филологиясига ўқишга топширмоқчжи бўлган абитуриентда тил сертификати бўлиши мажбурий, йўқса, ўқишга топширолмайди.
