Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Германиянинг «Askania Bildung» компанияси билан ҳамкорликда 6 та техникумда немис таълим дастури асосида «Ausbildung» (назарий ва амалий билимларни умумлаштирган ҳолда касбни чуқур ўргатиш) тизими жорий қилинди.
Ушбу тизим асосида ўқишга 17-26 ёшдаги фуқаролар қабул қилинади.
Ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган бўлиб, ўқувчилар биринчи ўқув йилини Ўзбекистонда, немис тилидан B1 тил сертификатига эга бўлганлар эса қолган икки йил дуал таълим асосида Германияда таҳсил оладилар.
Дастлабки босқичда қуйидаги 6 та техникумда 5 та касб бўйича ўрта бўғин кадрлари тайёрланади.
Касблар рўйхати:
• Юк автомобили ҳайдовчиси
• Қурилиш техникаси устаси
• Омбор логистикасини бошқариш
• Ускуналар механиги
• Электромонтёр
«Ausbildung» тизими жорий этилган техникумлар:
Тошкент транспорт техникуми;
Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникуми;
Самарқанд шаҳар 2-сон политехникуми;
Самарқанд шаҳар 3-сон политехникуми;
Хоразм қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми;
Марғилон қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми.
Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин: +998970993999
