Футбол бўйича «Легионерлар клуби» ташкил этилади

Футбол бўйича «Легионерлар клуби» ташкил этилади

Президентнинг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон «Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

 

Унга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Легионерлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади. «Легионерлар клуби»га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.

 

 

Маълумот учун, легионер – шартнома бўйича ўз клуби (жамоаси)дан бошқа (одатда хорижий) клубга ўтиб, ўша клуб учун ўйновчи спортчи.

 

Клуб аъзоларига республикадаги футбол академия ва мактаблари бириктирилади.

 

Давлат спорт таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкалари кейинчалик нодавлат футбол таълим ташкилотлари ва футбол клубларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Легионерлар клуби» аъзоларига ажратилади.

 

 

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

 

 

– футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари босқичма-босқич ахборот тизимига уланади;

 

– тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.