Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2-сентябрдан бошланади

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2-сентябрдан бошланади

Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги 2025/2026-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилади.

 

Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали топширилади.