Чет тилидан миллий сертификат имтиҳонлари учун имтиҳон санаси эълон қилинди

Чет тилидан миллий сертификат имтиҳонлари учун имтиҳон санаси эълон қилинди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди.

 

 

Унга кўра:

 

 

имтиҳоннинг ёзма қисми — 28 август куни;

 

гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 2 – 5-сентябрь ва 8-сентябрь кунлари бўлиб ўтади (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

 

 

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

 

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил август-сентябрь ойларидаги имтиҳонлар мавжуд (эски) ёзма топшириқ формати асосида ўтказилади.

 

 

Изоҳ: Тест синови натижалари ҳукуматнинг 73-сон қарорига мувофиқ 15 сентябрда эълон қилинади.