«Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурига кириш имтиҳон натижалари чиқди

«Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурига кириш имтиҳон натижалари чиқди

Жорий йилнинг 10 август куни Агентлик тизимидаги «Президент иқтидорли фарзандлари» Миллий дастури учун бўлиб ўтган кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

 

 

Имтиҳон натижаларини қуйидаги ҳавола орқали билишингиз мумкин: https://portal.piima.uz/page/milliy-dastur-natijalari

 

 

«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастурига иштирокчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида муваққат низомга асосан:

 

 

Миллий дастурга номзодлар имтиҳон натижаларига кўра энг юқори балл тўплаганлар орасидан, белгиланган квота доирасида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинади.

 

 

Номзодлар ўртасида тенг натижалар юзага келганда, математика фани топшириқлари бажарилганлиги бўйича қуйидаги устуворлик асосида саралаб олинади:

 

 

С тоифа топшириқлари бўйича юқори кўрсаткич;

 

B тоифа топшириқлари бўйича юқори кўрсаткич;

 

А тоифа топшириқлари бўйича юқори кўрсаткич.

 

 

Юқоридаги барча ҳолатларда номзодлар кўрсаткичлари тенг бўлганда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ номзодга устунлик берилади.

 

 

Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, номзодларга Қабул комиссияси томонидан қўшимча топшириқлар берилади.