Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланадими?

Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланадими?

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорининг 24-бандига асосан, ўқув йили умумтаълим муассасаларида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.

 

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жорий йилдаги Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаганлиги ва дам олиш кунлари кўчирилмаганлигини маълум қилди.

 

«1 сентябрь — Мустақиллик куни» байрам муносабати билан:

 

5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;

6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.

 

Ўтган йили 3 сентябрда қўшимча дам олиш куни деб белгилангани учун 4 сентябрдан бошланган эди.

 

 

Шулардан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йили 2 сентябрда бошланмаслигига тўсқинлик қилувчи сабаб йўқ. Лекин Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.