Бугун апелляция аризаларини қабул қилишнинг охирги куни

Бугун апелляция аризаларини қабул қилишнинг охирги куни

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

 

 

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

 

 

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак.

 

 

Апелляция аризаларини қабул қилиш онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва бугун (24 август) аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.