Хабарингиз бор, кеча 24 август куни Фан олимпиадалари маркази томонидан биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича Ўқитувчилар олимпиадасининг туман(шаҳар) босқичи бўлиб ўтди.
Олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи Республика бўйлаб ҳудудлар кесимида биологиядан 4 755 нафар (79%) информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5 043 нафар (76 %) иштирокчилар қатнашган.
Маълумот учун, математика фани бўйича мазкур олимпиада синовлари 22 август куни бўлиб ўтган эди.

