Давлат ОТМ ва академик лицейларда ўқув йилини бошлаш саналари эълон қилинди

Давлат ОТМ ва академик лицейларда ўқув йилини бошлаш саналари эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.

 

Унга кўра:

 

– академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;


– олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори
 босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.

 

Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун «Кредит таълими тизимига кириш» ҳафталиги ҳамда «Талабаликка бағишлов» тадбирлари ташкил этилади.

 

Ҳафталик доирасида:

 

– талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;

 

– талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.