Бу йилги тўлов контракт ва супер-контракт нархлари ҳали тасдиқланмаган

Бу йилги тўлов контракт ва супер-контракт нархлари ҳали тасдиқланмаган

Ҳозирги пайтда абитуриентлар томонидан келаётган энг кўп савол давлат олий таълим муассасаларида контракт нархлари бўйича келмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилги контракт миқдорлари ҳали эълон қилингани йўқ.

 

Ўтган йили қандай эди?

 

2024-2025 ўқув йилида давлат ОТМга тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари белгиланганди.

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига кўра, белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача амалга оширилган.

 

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача берилган.

 

 

Тўлов миқдорининг камида 50 фоизини 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки ОТМ ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўланган.

 

 

Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эгалиги билдирилган.

 

 

2024/2025-ўқув йилининг контракт миқдори

 

Бу йилчи?

 

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг айтишича, Олий таълим вазирлигининг масъуллари жорий йилда тўлов-контракт суммалари оширилмаслигини таъкидланган.

 

ʼЪБу масалада Олий таълим вазирлигининг масъуллари билан боғландим, улар ушбу маълумотни тасдиқлашди. Тез орада талабалар учун янги ўқув йилига онлайн шартнома олиш бошланади, шартномада ўтган йили тасдиқланган суммалар акс этадиʼʼ, — деб ёзади Хушнудбек.

 

Шу жумладан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳали контракт ва супер-контракт тўловларига оид ўзгаришлар тасдиқланмаганини билдирган.

 

 

Хушнудбек юридик жиҳатдан қандай бўлишини ҳам тушунтириб ўтган.

 

 

Унинг ёзишича, ўтган йили тўлов-контрактлар миқдори ҳақидаги Давлат қабул комиссиясининг қарори «2024-2025-ўқув йилидан бошлаб қуйидаги миқдорлар тасдиқлансин» деган мазмунда чиққан эди. Жорий йилда янги миқдорлар тасдиқланмайди, демак, юридик жиҳатдан ўтган йили тасдиқланган миқдорлар амал қилишда давом этаверади.

 

ʼЪҚоидага кўра, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар тўлов-контракт миқдорларини ошириш ёки эскича қолдириш масаласини ўзи ҳал қилади. Аммо катта эҳтимол билан уларда ҳам ошмаса керак (агар 1-2 таси истисно бўлмаса, албатта)ʼʼ, — дейди у.