Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 август куни рўйхатдан ўтган «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бобини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида» буйруғи эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон «Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган «Ўқувчиларни синфдан-синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида» ги низомнинг 5-боби ўз кучини йўқотиши белгиланган.
Мазкур буйруқ 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
