2025 йилнинг 2-ярмида ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳонлар санаси эълон қилинди

2025 йилнинг 2-ярмида ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳонлар санаси эълон қилинди

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.

 

 

Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

 

Талабгорлар сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари учун 20 августдан бошлаб, декабрь ойидаги миллий сертификат имтиҳонлари учун 10 ноябрдан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.

 

 

Миллий сертификат имтиҳонлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар расмда келтирилган.

 

2025 йилнинг 2-ярмида ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳонлар санаси эълон қилинди