Боғча ташкил қилган тадбиркорларга 7 йилга имтиёзли кредит ажратилади

Боғча ташкил қилган тадбиркорларга 7 йилга имтиёзли кредит ажратилади

Ҳозир Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

 

 

Таъкидланишича, таълимда хусусий сектор учун кенг йўл очиб берилгани ҳисобига охирги 8 йилда хусусий боғчалар сони 31 мингга, мактаблар эса 645 тага етган.

 

 

Эндиликда боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Аввало, бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.

 

 

Бунда тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди, уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади.

 

 

Ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.