Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг 2025-йилги ўтиш баллари аниқланди

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг 2025-йилги ўтиш баллари аниқланди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун 2025 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ўтиш баллари эълон қилинди.

 

 

Ўтиш баллари энг юқори бўлган ОТМлар:

 

— Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (Нукус филиали) — 149.7 балл (грант)

 

— Миллий рассомчилик ва дизайн институти — 147.2 балл (грант);

 

— Тошкент давлат юридик университети — 137.4 балл (грант);

 

— «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети — 134.5 балл (грант);

 

— Каттақўрғон давлат педагогика институти — 114.3 балл (грант).

 

 

Ўтиш баллари энг паст бўлган ОТМлар:

 

— Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 56.9 балл (контракт);

 

— Тошкент давлат техника университети — 56.7 балл (контракт);

 

— Қорақалпоқ давлат университети — 56.7 балл (контракт);

 

— Фарғона давлат техника университети — 56.8 балл (контракт).

 

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг 2025 йилги ўтиш баллари билан танишиш учун бу ерга босинг.

 

 

Маълумот учун: Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар учун республика бўйича жами 9 766 та қўшимча ажратилган эди.

 

Ҳарбий тавсияномали абитуриентлар учун ажратилган квоталар таълим шакллари бўйича қуйидагича тақсимланган:

 

— кундузги таълим — 7 420 та (шундан 1 775 та давлат гранти, 5 645 та тўлов-контракт асосида);

 

— кечки таълим — 1 436 та (барчаси тўлов-контракт асосида);

 

— масофавий таълим — 910 та (тўлов-контракт асосида).

 

Мазкур қўшимча квоталар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга берилган. Шунингдек, қўшимча квоталар аниқ бир таълим йўналиши учун эмас, балки ОТМ кесимида ажратилган.

 

 

Муҳим: Ҳарбий тавсиянома қўшимча балл бермайди. Имтиёз шунчаки абитуриентни қўшимча квотада қатнашиш ҳуқуқи билан таъминлайди. Яъни, танлов имкониятини оширади, лекин натижага фақат тўпланган балл асосида қаралади.