Вьетнамда ўтказилган халқаро математика мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси медалларни қўлга киритди

Вьетнамда ўтказилган халқаро математика мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси медалларни қўлга киритди

Ўзбекистон Терма жамоаси аъзолари 14-19 август кунлари Вьетнамда бўлиб ўтган 31 та давлатдан иқтидорли ўқувчилар иштирок этган Халқаро математика мусобақаси (ИМC)да иштирок этди.

 

 

Умумий ҳисобда:

 

 

3 та кумуш, 4 та бронза — жами 7 та медаль

 

 

Ғолиблар:

 

Файзуллоҳ Тохиров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб – кумуш медаль,

Дилнура Сафарова – Бухоро шаҳар 23-ИДУМ – кумуш медаль,

Мумтозбегим Абдураҳмонова – Сергели тумани ихтисослаштирилган мактаби – кумуш медаль,

Файзибек Файзиев – Когон тумани 10-мактаби – бронза медаль,

Миржалол Жумақулов – Олот тумани 10-мактаби – бронза медаль,

Анвар Абдивалиев – Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати – бронза медаль,

Шоҳжаҳон Абдусатторов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб – бронза медаль.

 

 

Бундан ташқари, биринчи тур синовлари бўйича Ўзбекистон Терма жамоаси вакиллари 8 та кумуш, 4 та бронза ҳамда 2 та кубокни қўлга киритган.

 

Вьетнамда ўтказилган халқаро математика мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси медалларни қўлга киритди