Ўзбекистонлик қиз АҚШнинг энг яхши талабаларидан бир деб топилди

Ўзбекистонлик қиз АҚШнинг энг яхши талабаларидан бир деб топилди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати, Колорадо давлат университети талабаси Моҳинур Муродова The National Society of Collegiate Scholars (NSCS) ташкилотига аъзо бўлишга таклиф этилди. 


Ўзбекистонлик қиз АҚШнинг энг яхши талабаларидан бир деб топилди




Маълумот учун, NSCS АҚШнинг энг иқтидорли талабаларини бирлаштирган етакчи академик ташкилотларидан бири ҳисобланади. Унга фақат юқори академик натижаларга эришган талабалар қабул қилинади.



Аъзолик фақат таклифнома асосида ва курснинг энг яхши 20 фоизлик талабалари қаторига кириб, юқори GPA кўрсаткичига эга бўлганларгагина берилади.



NSCS да иштирок этиш нафақат юқори академик даражани тасдиқлайди, балки касбий амалиёт ва бошқа имкониятларга ҳам йўл очиб беради.