Педагогларнинг янги олинган тоифаси қачондан бошлаб кучга киради?

Педагогларнинг янги олинган тоифаси қачондан бошлаб кучга киради?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрь кунидаги 572-сон қарорига мувофиқ, аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади.

 

Ушбу бандга кўра, олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

 

Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти УзАСБО ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ЭРП) дастурлари билан интеграция қилинади.

 

Педагог кадрлар давлат хизматлари марказига бориш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида жойлашган шахсий кабинетига кириш орқали электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиши мумкин.

 

Ушбу низомнинг 48-бандига биноан, педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

 

Эслатма! Кузги аттестация учун аризалар қабули давом этмоқда.