Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ихтирочилик ва рационализаторликни ривожлантириш мақсадида навбатдаги кўрик-танлов эълон қилинди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 440-сон қарори ҳамда 2022 йил 1 ноябрдаги 15-сон баёнига мувофиқ ўтказилади. Аризалар 2025 йил 14-центабрга қадар ихтиро.илмий.уз платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Танлов шартлари:
–танловда 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;
—номзод аниқ бир ихтиро, фойдали модель ёки рационализаторлик таклифига эга бўлиши зарур;
—танлов икки босқичда ўтказилади: ҳудудий босқич ва «ИнноWэек – 2025» халқаро ҳафталиги доирасидаги республика босқичи;
—ғолиблар Республика комиссияси томонидан овоз бериш орқали аниқланади.
Баҳолаш мезонлари:
Ишланмалар қуйидаги жиҳатлар бўйича сараланади:
—энергия ва ресурсларни тежаш, янги технологиялар яратиш;
—экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
—меҳнат шароитларини яхшилаш ва қулайлик яратиш;
—ишлаб чиқилиш даражаси ва амалиётга татбиқ этиш имконияти;
—экспорт салоҳияти ва импорт ўрнини босиш даражаси;
—патент ёки гувоҳнома мавжудлиги.
Иштирокчилар платформада рўйхатдан ўтиш жараёнида ишланма тавсифи, фотосурат ёки схемаси, зарур ҳолларда патент, гувоҳнома ва ҳаммуаллифларнинг розилик хати нусхаларини электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Маълумот учун: Танлов бўйича батафсил маълумотни +99871 203-32-23 (244, 416) телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
