Олий таълим вазирлиги мутахассислари олий таълим муассасаларида контракт нархлари оширилмаслигини маълум қилган. Бу ҳақида Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.
Маълумотларга кўра, тез орада талабалар учун янги ўқув йилига онлайн шартнома олиш бошланади, шартномада ўтган йили тасдиқланган суммалар акс этади.
Юридик жиҳатдан бу қандай бўлади?
Ўтган йили тўлов-контрактлар миқдори ҳақидаги Давлат қабул комиссиясининг қарори «2024-2025-ўқув йилидан бошлаб қуйидаги миқдорлар тасдиқлансин» деган мазмунда чиққан эди. Жорий йилда янги миқдорлар тасдиқланмайди, демак, юридик жиҳатдан ўтган йили тасдиқланган миқдорлар амал қилишда давом этаверади.
Қоидага кўра, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар тўлов-контракт миқдорларини ошириш ёки эскича қолдириш масаласини ўзи ҳал қилади. Аммо катта эҳтимол билан уларда ҳам ошмаса керак (агар 1-2 таси истисно бўлмаса, албатта).
