Навоийда бир мактабнинг 42 нафар битирувчиси грантга, 18 нафари контракт асосида қабул қилинди

Навоийда бир мактабнинг 42 нафар битирувчиси грантга, 18 нафари контракт асосида қабул қилинди

Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ажойиб натижа қайд этилди — 60 нафар битирувчининг барчаси олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Шу жумладан, 42 нафар ўқувчи давлат гранти асосида, 18 нафари эса контракт асосида талабалар сафидан жой олган.