Энди ОТМ контракти учун тўловларда фарзанд ёшидан қатъий назар 12% даромад солиғидан имтиёз берилади

Энди ОТМ контракти учун тўловларда фарзанд ёшидан қатъий назар 12% даромад солиғидан имтиёз берилади

Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

 

Унга кўра, асосий ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

— фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, фарзандларининг ҳамда 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг (эрининг ёки хотинининг) профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш учун тўловларига даромад солиғи солинмайди;

 

— аввалги тартибдаги «ўзининг, шунингдек, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг)» деган сўзлар «ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг)» деган сўзлар билан ўзгартирилди. Бу ўзгариш имтиёзлардан фойдаланиш доирасини аниқроқ белгилайди;

 

— солиқ чегирмаси жисмоний шахсга — таълим олувчига, унинг ота-оналарига, шунингдек, агар тўлов таълим олувчи йигирма олти ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса, турмуш ўртоғига (эри ёки хотинига) ҳам берилади.