Савол! Ягона мактаб формасини жорий этиш талаби ҳозир мавжуд бўлмагани учун болалар ўзлари истаган кийимда мактабга борса бўлаверадими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 550-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шаклларга уйғун мактаб формаси жорий этиши талаби бекор қилинган.
Лекин шундай бўлсада, ўқувчилар таълим муассасасига мактаб устовида ёки тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларида белгиланган формада келишлари шарт.
Яъни, фақатгина ягона мактаб формаси талаби бекор қилинган, оддий кўринишдаги мактаб формаси эмас. Халқталиминфо.уз буни қуйидагича тушунтирган:
Ягона мактаб формаси — бу ҳукумат томонидан белгиланган ва барча мактаблар учун бир хил дизайн ва рангдаги ягона форма.
Оддий мактаб формаси — бу ҳар бир мактабнинг ўз ихтиёрига кўра танлаган ўзига хос дизайн ва рангдаги формасидир. Бунда ҳар бир мактаб ўзи учун мос бўлган форма турини танлаши ёки танламаслиги ҳам мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган **«Умумий ўрта таълим муассасасиининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»**га кўра, ўқувчиларга таълим муассасаси Устовида белгиланган формада ташқари қиёфада, жумладан, енгил бўлаклар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, очиғи, тор ва танани шаффоф кўрсатувчи кийимда келиши ҳамда беъани ва ҳармоқларига турли хил тақинчоғлар тақиши тақиқланган.
Шунингдек, ўқувчилар тана ва юзига кийиниши, сочларига, тирноқ ва тартибига белгиланган ҳолда тутишлари лозим. Демак, ҳукумат томонидан ягона мактаб формаси жорий қилинмаган бўлса, у ҳолда бу мактаб устови билан тартибга солинади.
Шу сабабли, ҳар бир таълим муассасаси ўзининг устовида ўқувчилар учун белгиланган мактаб формасини тасдиқлаб қўйган бўлиши мақсадга мувофиқ.
Хулоса қилиб айтганда, барча ўқувчилар таълим муассасасининг Устави ҳамда тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари керак.
Муҳим эслатма: Таълим муассасаларида ўқувчиларни мажбурий равишда форма кийишига жалб қилиш мақсадида ота-она ҳамда педагог ходимлардан пул маблағи йиғиш тақиқланади.
