Касбий сертификатлаш синовларини фанлар кесимидаги ўтказиш кунлари эълон қилинди

Касбий сертификатлаш синовларини фанлар кесимидаги ўтказиш кунлари эълон қилинди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19-21 август кунлари навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовлари ўтказилади.

 

 

Хусусан;

 

 

Биология, Кимё, Математика, Физика, Информатика ва ахборот технологиялари, География, Иқтисодий билим асослари фанлари — 19 август куни;

 

 

Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун), Ўзбек тили (давлат тили), Қорақалпоқ тили (давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, Инглиз тили (умумтаълим), Немис тили (умумтаълим), Француз тили (умумтаълим), Корейс тили, Хитой тили, Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ҳамда психологлар учун — 20 август куни;

 

 

Бошланғич таълим, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия (умумтаълим), Ўқитувчи-дефектолог (умумтаълим), Ўқитувчи-логопед (умумтаълим), Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши – ўғил болалар учун), Мусиқа маданияти фанлари — 21 август куни ташкил этилади.

 

 

Маълумот учун: синов жараёнлари қуйидаги манзилларда ўтказилади.

 

 

Эслатма: заруриятга кўра, синов кунлари ва фанларига ўзгартириш киритилиши мумкин.