ОТМ ва академик лицейларда янги ўқув йилининг бошланиш санаси белгиланмади

ОТМ ва академик лицейларда янги ўқув йилининг бошланиш санаси белгиланмади

Ҳар йили Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум қилинади. Ўтган ўқув йили ўқув жараёнлари 9 сентябрь, душанба кунидан бошланган эди. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.

 

Ҳозирча 2025-2026-ўқув йили учун дарслар бошланадиган саналар эълон қилинмади.

 

Бундан ташқари бошқа профессионал таълим муассасаларида дарслар ўтган йили қуйидаги саналардан бошланган эди:

 

Академик лицейларда – 4 сентябрь;

Касб-ҳунар мактабларида – 4 сентябрь;

Коллеж ва техникумларнинг 2- ва ундан юқори курслари учун – 4 сентябрь.