Зумерларга қандай самарали мураббий бўлиш мумкин?

Зумерларга қандай самарали мураббий бўлиш мумкин?

Бугунги кунда З авлоди (1997–2012 йилларда туғилганлар) меҳнат бозорига фаол кириб келмоқда. Улар тезкор технологияларга мослашувчан, рақамли муҳитда улғайган ва тафаккури ҳамда иш услуби олдинги авлодлардан анча фарқ қилади. Шу сабабли мураббийлар, раҳбарлар ва устозлар ўз ёндашувларини қайта кўриб чиқишлари мақсадга мувофиқ.

 

 

Қуйида З авлодига мос ва самарали мураббий бўлиш учун 9 та муҳим тавсия:

 

 

1. Самимий муносабатда бўлинг

 

З авлоди инсоний муносабатларга катта аҳамият беради. Уларга устоз ёки раҳбар эмас, балки дўстона маслаҳатчи бўлиш керак. Улар билан мулоқотда самимийлик, очиқлик ва тенглик муҳими.

 

 

2. Маъно ва мотивацияни улашинг

 

З авлоди ишни фақат маош манбаи сифатида кўрмайди — улар учун иш фаолияти шахсий ривожланиш, маъно ва ижтимоий таъсир нуқтаи назаридан ҳам бой бўлиши керак. Ишга бўлган «вайб» (эмоционал муҳит) улар учун муҳим мотивация манбаи ҳисобланади.

 

 

3. Очиқ ва мулоқотга асосланган бошқарувдан фойдаланинг

 

Қатъий тушунтирилмаган ва бир томонлама буйруқлардан қочиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва мулоқотни икки томонлама қилиш самарали ҳисобланади. Уларни қарор қабул қилиш жараёнларига жалб этиш маъқул.

 

 

4. Масъулиятни ишонч билан топширинг

 

З авлоди ўз ишига масъулият билан ёндашади қачонки агар сиз уларга ишонсангиз. Ҳар бир топшириқда ишонч ва мустақилликни ҳис қилишлари учун уларга эркинлик муҳим.

 

 

5. Баҳолаш эмас, қўллаб-қувватлашга эътиор қаратинг

 

Ёш мутахассисларни доимий танқид қилиш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш, камчиликларни ислоҳ қилишда ёрдам бериш муҳим. Улар баҳолашдан кўра, фикр алмашиш ва янгиланиш имкониятини қадрлашади.

 

Миллениалы и зумеры: особенности и различия поколений Й и З

 

6. Рақамли дунёда улар билан бирга бўлинг

 

З авлоди – интернет, ижтимоий тармоқлар ва рақамли дастурлар билан ҳаётини боғлаган. Ушбу авлод ёшлари билан алоқада бўлиш учун рақамли муҳитда ҳам фаол бўлиш керак: онлайн платформалар, геймификация, электрон таълим ва замонавий воситалардан фойдаланинг.

 

 

Геймификация – бу ўйиндан ташқари контекстларда ўйин дизайни элементлари ва тамойилларини интеграциялаш орқали тизимлар, хизматлар, ташкилотлар ва фаолиятни яхшилаш жараёни.

 

7. Илҳомлантирувчи роль модель бўлинг

 

З авлоди раҳбарларнинг шахсий сифатларига катта эътибор беради. Агар сиз самимий, билимдон, ҳалол ва фидокор инсон сифатида намоён бўлсангиз — улар сизнинг изингиздан боришга тайёр бўлади.

 

 

8. Доимий ривожланиш муҳитини яратинг

 

З авлоди доимий ўрганишга, янгиликлар ва билимларга интилади. Улар учун шахсий ривожланиш муҳим. Уларга менторлик, тажриба алмашиш ва амалиёт имкониятларини яратиб берган яхши.

 

 

9. Геймификация ва шаффоф рейтинг тизимларидан фойдаланинг

 

Ўқув жараёнини қизиқарли ва мотивацион қилиш учун ўйин элементларини жорий этинг. Масалан, виртуал баллар, беллашувлар, мақтовлар, рақобат муҳити. Рейтинг тизими орқали улар ўз ютуқларини шаффоф баҳолай оладилар.

 

 

З авлоди — янги иш муҳитидаги қоидаларни шакллантираётган авлод. Уларга мос равишда муносабатда бўлиш, уларни тушуниш ва ривожлантириш — ҳар қандай мураббий ёки раҳбар учун янги имкониятлар эшигини очади.