18 ёш ва ундан юқори ёшдаги талабалар ҳамда ёш мутахассислар учун Австралияда тўлиқ ва қисман молиялаштириладиган халқаро саммит — Global Business Symposium дастури эълон қилинди.
Мазкур тадбир 2025 йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилади. Саммит доирасида иштирокчиларга глобал бизнес ва етакчилик соҳасидаги илғор тажрибалар билан танишиш, халқаро менторлар билан мулоқот қилиш, шунингдек, халқаро бизнес тармоғига қўшилиш имконияти яратилади.
Кимлар учун: Мактаб ўқувчилари (юқори синфлар), Ўрта маълумотли (мактаб/коллеж битирувчиси), Бакалавр талабаси, Олий маълумотли (бакалавр), Магистр талабаси, Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси , Фалсафа фанлари доктори.
Дастур тили: Инглиз тили
Дастурга умумий 150 та ўрин ажратилган:
Тўлиқ молиялаштириш учун — 20 та ўрин;
Қисман молиялаштириш учун — 55 та ўрин;
Ижтимоий медиа вакиллари учун — 5 та ўрин;
Ўз ҳисобидан иштирок этиш (self-funded) — 70 та ўрин.
Номзодларни танлашда уларнинг ижтимоий фаоллиги, етакчилик салоҳияти, касбий ютуқлари ва топширилган аризалар асосида баҳолаш амалга оширилади. 2025 йилги саммит мавзуси — «Технологияларга асосланган дунёда мақсадли етакчилик» этиб белгиланган.
Кимлар учун мўлжалланган?
Дастурда қуйидаги номзодлар иштирок этиши мумкин:
18 ёш ва ундан катта талабалар;
Бизнес соҳасида фаолият юритаётган ёш мутахассислар ва тадбиркорлар;
Технологияга қизиқадиган, ижтимоий ривожланишга ҳисса қўшаётган шахслар.
Номзодлардан инглиз тилини дастурда қатнаша оладиган даражада билиши талаб этилади. Тил билиш даражасини тасдиқловчи IELTS/ТОEFL сертификати сўралмайди.
Молиявий қамров турлари
Тўлиқ молиялаштиришга қуйидагилар киради:
Авиачипта (бориш-келиш);
Турар жой;
Овқатланиш (нонушта ва тушлик);
Сертификат ва конференция тўплами.
Қисман молиялаштириш:
Турар жой;
Овқатланиш (нонушта ва тушлик);
Сертификат ва конференция тўплами.
Ўз ҳисобидан иштирок этиш (Self-funded):
Делегатлик пакети қиймати — 699 АҚШ доллари;
Турар жой ва овқатланиш таъминланади;
Сертификат ва конференция тўплами берилади.
Эслатма: Иштирокчиларга виза олиш жараёнида махсус таклифнома ва йўриқнома тақдим этилади, бироқ виза кафолатланмайди.
Дастур иштирокчиларига қандай фойда беради?
Глобал даражадаги бизнес мутахассисларидан билим олиш;
Халқаро тармоқ ва менторлик алоқаларини йўлга қўйиш;
Етакчилик ва менежмент бўйича сертификатга эга бўлиш;
Замонавий технологиялар ёрдамида самарали етакчи бўлиш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиш.
Ариза топшириш тартиби
Дастурга ариза топшириш 5 сентябрь, 2025 йилгача давом этади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
– шахсий маълумотлар;
– мутахассисликка оид қисқача маълумот;
– расм (профессионал форматда);
– паспорт нусхаси.
Бадал пули: Ариза топшириш учун $30 миқдорида бадал пули тўланади. Тўлов қайтарилмайди.
Муҳим саналар:
Ариза топширишнинг охирги муддати: 5 сентябрь, 2025
Натижалар эълон қилинади: 15 сентябрь, 2025
Иштирок этишни тасдиқлаш муддати: 25 сентябрь, 2025
Қўшимча маълумотлар ва ариза топшириш: globalbusinesssymposium.com
