Декрет таътилда бўлса ҳам тоифа олса бўладими?

Декрет таътилда бўлса ҳам тоифа олса бўладими?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, туғруқ (декрет) таътилидаги ўқитувчилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

 

 

Ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ:

 

 

– ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

– ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

– педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар мажбурий аттестациядан озод қилинадилар.

 

Мажбурий аттестациядан озод қилинган ўқитувчилар фақат ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишлари мумкин.