Ҳукуматнинг 2021 йилнинг 17 сентябрдаги 572-сон Низомнинг 21-бандига кўра, педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади.
Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади. Аввалроқ, тоифа олиш учун ариза топширишда 2025 йил 1 августдан бошлаб турли хизматлар орқали мурожаат этилгандаги тўлов миқдорлари ҳақида хабар берилганди.
ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади. Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог ШАХСИЙ КАБИНEТИ дан юклаб олиши мумкин.
Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади. Шахсий кабинетга ОNE ID-тизими орқали кирилади.
Маълумот учун, тўловларни Payme, Cлиcк, Упай, Пайнет – электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.


