Миллий сертификати бор педагогларга тоифа беришда имтиёз бериладими?

Миллий сертификати бор педагогларга тоифа беришда имтиёз бериладими?

Бошланғич таълим ўқитувчиларига, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларига ҳам тоифа беришда миллий сертификатлар учун имтиёз берилмайди.

 

 

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

 

 

Бунда сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.

 

 

C1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади.