«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Республика босқичи бошланмоқда

«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Республика босқичи бошланмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Республика босқичига старт берилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Ушбу танловда ҳудудий синовларда энг яхши натижа қайд этган 14 та жамоа ўзаро куч синашади. Мазкур босқичда ғолиб бўлган жамоалар:

 

1-ўрин учун – 500 млн сўм;

2-ўрин учун – 400 млн сўм;

3-ўрин учун – 300 млн сўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритади.

 

Шунингдек, Республика босқичи иштирокчилари ва уларнинг устозлари хорижга таълим саёҳатини қўлга киритишади.