1 августдан бошлаб талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари бошланди (видео-йўриқнома)

1 августдан бошлаб талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари бошланди (видео-йўриқнома)

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилнинг 14 август куни 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.

 

 

Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

 

 

Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

 

1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;

 

2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;

 

3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

 

 

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

 

 

Батафсил маълумот: https://lex.uz/uz/docs/-6568679

 

 

Маълумот учун, 2025/2026-ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.