29 июлда «Жасорат мактаблари»га қўшимча ўтказилган кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

29 июлда «Жасорат мактаблари»га қўшимча ўтказилган кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29 июль куни «Жасорат мактаблари»га кириш имтиҳон натижалари бўйича тенг балл тўплаган номзодлар учун жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур синовлар якуний натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

 

Изоҳ: рўйхатдаги алоҳида ранг белгилари қуйидаги маънони англатади:

 

 

яшил ранг — ўқишга қабул қилинган;

 

оқ ранг — ўқишга киришга тавсия этилмаган.

 

 

Эслатма: ушбу натижалардан норози бўлган талабгорлар апеллация комиссиясига жорий йилнинг 1 — 3 август кунлари қуйидаги тартибда ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

 

 

Аризалар мактаблар кесимида apellyatsiya.piimа.uz ҳаволаси орқали қабул қилинади.

 

 

Аризалар мурожаатчиларнинг ўз ҳудудларида ташкил этилган комиссия томонидан (10 календарь кун ичида) кўриб чиқилади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса берилади.