Жорий йилнинг 28 июль куни Президентнинг ПҚ–230-сонли «Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади. Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
2026 йилдан ҳар икки йилда бир марта эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлови ўтказиб борилади.
Шунингдек, Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм олиниши режалаштирилган.
