Кеча, 29 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга кўра, Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий таълим муассасалари – 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида мазкур университет таркибига ўтказилади.
Шунингдек:
– Тор доирадаги ихтисосликлар бўйича «2+2» тартиби йўлга қўйилади. Яъни, психолог, алоқачи, таъминотчи, омборчи каби 18 хил ёндош соҳа мутахассислари бошқа ОТМларнинг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинади;
– Янги ўқув йилидан бошлаб, битирувчи босқич курсантлари учун танлов асосида «Олий Бош Қўмондон» давлат стипендияси жорий этилади. Мазкур стипендия соҳиби бакалавриатни тамомлаганидан сўнг 5 йил мобайнида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади;
– Эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналиши битирувчилари бирйўла иккита диплом – фуқаролик ва ҳарбий касбга мўлжалланган мутахассислик эгаси бўлади. Бу уларнинг ҳарбий хизматдан кейин ҳам фаол ишлаши имконини беради.
