Жорий ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ўқитувчилари янги тартиб асосида тоифа олишади

Жорий ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ўқитувчилари янги тартиб асосида тоифа олишади

Президентнинг «Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиинганлиги ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.

 

 

Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

 

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

 

 

– биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

 

– иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

 

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади.

 

 

Ҳужжат билан танишиш