Бу йилги кириш имтиҳонларида максимал 189 балл олганлар 826 нафар эканлиги айтилмоқда

Бу йилги кириш имтиҳонларида максимал 189 балл олганлар 826 нафар эканлиги айтилмоқда

Хабарингиз бор, жорий йилги олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим шаклига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 23 июлга қадар (шу куни ҳам) бўлиб ўтди.

 

 

Жорий йилда 678 нафар абитуриент фанлар мажмуасига мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлгани сабабли тест синовларидан озод қилинган ҳамда уларга рухсатнома шакллантирилмаганди.

 

 

Шунингдек, умумий ҳисобда энг кўп максимал балл биология+кимё фани мажмуасида (тиббиёт йўналиши деса ҳам бўлади), ундан кейин инглиз тили+она тили фанлари мажмуасида (инглиз тили филологияси йўналиши) эканлиги айтилмоқда.

 

 

Фанлар мажмуаси ҳамда тиллар кесимида 189 балл тўплаганлар сони қуйидагича:

 

Биология + кимё фанлари мажмуасида (259 нафар)

Ўзбек тили: 227 нафар

 

Рус тили: 18 нафар

 

Қорақалпоқ тили: 14 нафар

 

 

Инглиз тили + она тили ва адабиёт фанлари мажмуасида (234 нафар)

Ўзбек тили: 227 нафар

Рус тили: 4 нафар

Қорақалпоқ тили: 3 нафар

 

Тарих + чет тили фанлари мажмуасида (146 нафар)

 

Ўзбек тили: 145 нафар

 

Рус тили: 1 нафар

 

Математика + чет тили фанлари мажмуасида (139 нафар)

 

Ўзбек тили: 133 нафар

Рус тили: 4 нафар

Қорақалпоқ тили: 2 нафар

 

Давлат ва ҳуқуқ асослари + чет тили фанлари мажмуасида (26 нафар)

 

Ўзбек тили: 22 нафар

Рус тили: 3 нафар

Қорақалпоқ тили: 1 нафар

 

Она тили ва адабиёт + чет тили фанлари мажмуасида (16 нафар)

 

Ўзбек тили: 9 нафар

Рус тили: 4 нафар

Қорақалпоқ тили: 3 нафар

 

Математика + физика фанлари мажмуасида (5 нафар)

 

Ўзбек тили: 5 нафар

 

Физика + математика фанлари мажмуасида (1 нафар)

Ўзбек тили: 1 нафар

 

Изоҳ: юқоридаги рўйхатга «Темурбеклар мактаби» битирувчиларининг натижаси киритилмаган, чунки улар учун алоҳида квота берилади.