Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишларини танлаш бўйича видео-йўриқнома

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишларини танлаш бўйича видео-йўриқнома

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2025 йил 25 июлдан 8 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари керак бўлади.

 

 

Абитуриентлар қуйидагиларни танлаши лозим:

 

 – олий таълим муассасаси (тест синови топширган фанлар мажмуасига мос таълим йўналиши мавжуд ОТМ);

 

 – бакалавриат таълим йўналиши (тест синови топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос йўналиш);

 

– таълим шакли (турли таълим шаклларини танлаш мумкин);

 

– танлов устуворлиги («Давлат гранти» ёки «Таълим йўналиши» устуворликларидан бири).

 

 

Абитуриентлар тест синови топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос 5 тагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлаши мумкин.

 

 

Сайт манзили: my.uzbmb.uz («Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул» бўлими => «ОТМ танлаш»)

 

 

Муддат: 2025 йил 25 июлдан 8 августга қадар (шу кунлари ҳам)

 

 

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.