Ногиронлиги бўлган абитуриентлар 56.7 балдан паст олса, квота ёрдам берадими?

Ногиронлиги бўлган абитуриентлар 56.7 балдан паст олса, квота ёрдам берадими?

ОТМ га қабул қилишда ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун қўшимча 2% лик давлат гранти квотаси ажратилади. Бироқ, бу квотага кириш учун абитуриентлар учун белгиланган талаб бор.

 

 

Билимни баҳолаш агентлиги ногиронлиги бор шахсларга ОТМ ларга кириш имтиҳонларида бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берган. Унга кўра:

 

 

– I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалартест синови учун тўловдан озод этилади;

 

– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалар қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади;

 

– кўзи ожиз абитуриентлар учун олий таълим муассасалари томонидан махсус имтиҳон ташкил этилади;

 

– имтиҳондан муваффақиятли ўтган кўзи ожиз абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат гранти асосида қабул қилинади;

 

– ногиронлиги бўлган талабалар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари ажратилади. Ушбу давлат гранти ҳар бир таълим шакли бўйича олий таълим муассасалари кесимида белгиланади ва абитуриентлар томонидан танланган 5 та ОТМ учун ҳам ўринли ҳисобланади.

 

 

Яъни ушбу тоифадаги абитуриентлар танловда иштирок этишлари учун камида белгиланган максимал баллнинг камида 30 фоизини (ўтган йилги минимал балл бўйича 56,7 балл) тўплашлари керак. Агар абитуриент минимал ўтиш балини тўплаган бўлса, улар қўшимча 2% давлат гранти квотаси доирасида талабаликка тавсия этилади.

 

 

Аммо унинг балли максимал баллнинг 30 фоизидан кам бўлса, унда абитуриент бу имкониятдан фойдалана олмайди.

 

Бу талаб бошқа турдаги абитуриентларга ҳам амал қилади.

 

 

Демак, ҳар қандай қўшимча квота мавжуд бўлган абитуриент минимал 56,7 баллни тўпламагунча танловда қатнаша олмайди.

 

Мисол келтирадиган бўлсак, бир ногиронлиги бўлган абитуриент ўзбек тили ва адабиёти йўналишига ҳужжат топшириб, тестдан 56,2 балл олди. Ушбу йўналишда бундай тоифа эгаларига ажратилган 2% грант ўрни бўш бўлса ҳам, у минимал 56,7 балл тўпламагани сабабли танловдан чиқарилади.