Тавсияномали абитуриентлар учун ўтиш баллари пасайиши мумкин

Тавсияномали абитуриентлар учун ўтиш баллари пасайиши мумкин

Хабарингиз бор, бир неча йилдан буён эҳтиёжманд хотин-қизлар учун 2 мингта грант квотасига тавсиянома асосида имтиёз берилади.

 

 

Жорий йилда Президент фармойиши асосида ушбу квоталар сони 2 баробар кўпайтирилган ҳолда, 4 мингта этиб белгиланди. Демак, катта эҳтимол билан тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш баллари жорий йилда пасайиши кутилмоқда.

 

 

Шунингдек, тест натижалари чиқишни бошлагач, «Хотин-қизларнинг тавсияномаси нега ҳисобланмади, бизга балл қўшилмадику» деган саволларга ҳам дуч келяпмиз.

 

 

Биринчидан, бу имтиёз (тавсиянома) ҳеч қанақа балл қўшиб бермайди.

 

 

Кўпчилик 4% балл қўшилиши керак эди, нега шу қўшилмаяпти, деб хато тушунган. Кутиб ўтирманг, сизга ҳеч қанақа балл қўшилмайди.

 

 

Иккинчидан, хотин-қизлар тавсияномаси бор абитуриентлар 100% ўқишга киради, дегани эмас. Бунинг учун етарли балл ҳам олиш керак эди. Батафсил мана бу ерда тушунтирилган.

 

 

Тавсиянома олган хотин-қизлар учун 2024 йилги ўтиш бали юқоридаги суратда кўрсатилган. Мана шу баллдан кам олганларга имтиёз қўлланмайди.

 

Тавсияномали абитуриентлар учун ўтиш баллари пасайиши мумкин