Президент мактабларига 2-босқич имтиҳонларнинг ўтказилиш санаси эълон қилинди

Президент мактабларига 2-босқич имтиҳонларнинг ўтказилиш санаси эълон қилинди

Президент мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи 27 июль куни 1 сменада бўлиб ўтади.

 

 

Аввалроқ, 6 июль куни ўтказилган Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинганини хабар берган эдик.

 

 

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи тест шаклида бўлиб, жами 130 дақиқа вақт ажратилади:

 

 

– математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;

 

– инглиз тили фанидан грамматика (Граммар cомпонент) ва матн билан ишлаш (Реадинг cомпонент) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан ташқари (130 дақиқа), кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

 

 

Талабгорлар имтиҳонга рухсатнома ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси билан келишлари керак. Бошқа ҳар қандай буюм олиб кириш тақиқланади.

 

 

Шунингдек, имтиҳонни қайта топшириш ва бошқа кунга кўчириш мавжуд эмас ва бу борада қўшимча имкон берилмайди. Ҳар бир талабгор имтиҳон кунида белгиланган вақтда етиб келиши шарт.

 

 

Ҳар бир талабгорнинг аrizа.piimа.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади. Шундан сўнг, имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумотни шахсий кабинетингиз орқали юклаб олишингиз мумкин.

 

 

Маълумот учун, Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.