Бугун бакалавриатга кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади. Эртага охирги кун натижалари эълон қилинади

Бугун бакалавриатга кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади. Эртага охирги кун натижалари эълон қилинади

Хабарингиз бор, жорий ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 14-23 июль кунлари жами 10 кун давомида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилмоқда.

 

 

Эртага охирги кун натижалари эълон қилинади. Шунда барча абитуриентларнинг натижалари маълум бўлади. Шундан сўнг, абитуриентларга йўналиш танлаш имконияти очилади. Йўналиш танлаш учун 15 кун вақт берилади.

 

 

15 кун ўтгач, умумий мандат шакллантириш бошланади. Қоида тариқасида, якуний мандат 1 ҳафта ичида чиқиши керак.

 

 

Имтиҳонга оид муддатлар:

 

 

14-23 июль — тест жараёнлари;

 

24 июлдан 7 августгача — йўналиш танлаш жараёни (тахминий муддат, ўзгариши ҳам мумкин);

 

8-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни (тахминий муддат);

 

17 август — мандат куни (тахминий муддат);

 

18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни (тахминий муддат).

 

 

Маълумот учун, ўтган йилги муддатлар:

 

14-25 июль — тест жараёнлари;

27 июлдан 10 августгача — йўналиш танлаш жараёни;

11-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни;

17 август — мандат куни;

18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни.

 

 

Кўриб турганингиздек, ўтган йили абитуриентлар сони кўпроқ ва тест муддати узоқроқ бўлганда ҳам мандат муддатидан олдин чиққан эди. Демак, жорий йилда мандат янада вақтлироқ чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.