2025 йил Германиянинг Рейн-Рур шаҳарлари ва Берлинда Бутунжаҳон ёзги Универсиада-2025 спорт ўйинларида бўлиб ўтмоқда.
Унда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Миллий терма жамоамиз аъзоси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Нажмиддин Қосимхожиев taekvondo баҳсларида 74 кг вазн тоифасида иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Нажмиддин кучли рақибларга қарши шиддатли баҳслар олиб бориб, бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақанинг бешинчи куни Taekvondo WT йўналишида миллий терма жамоамиз аъзоси, ЎзДЖТСУ талабаси Марат Мавлонов +87 кг вазн тоифасида кумуш медали соҳибига айланди.


