Жорий йилда магистратурани тугатганлар август-декабрдаги аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?

Жорий йилда магистратурани тугатганлар август-декабрдаги аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?

Савол: Мен Фарғона вилояти Бағдод туманидаги мактабларнинг бирида Матаматика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Амалдаги тоифам мутахассис. Шу йили магистратурани тамомладим. Мен август декабрь ойларида бўлиб ўтадиган атестацияда биринчи тоифага давогарлик қилсам бўладими?

 

Жавоб: Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги қарорига кўра, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга белгиланган тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади.

 

 

Ушбу низомнинг 10-бандига мувофиқ, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:

 

 

-магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

 

 

Қарорнинг 48-бандига кўра, педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланиши ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

 

 

Бундай ҳолатда, дастлаб тўғридан-тўғри иккинчи тоифа олиш бўйича мурожаат юборишингиз, иккинчи тоифа Сертификатини олингандан кейин эса биринчи тоифа олиш учун навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этишингиз мумкин.