Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болаларга, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.
Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланган.
Эслатма! Февралдан бошлаб Ўзбекистонда фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этган ота-оналар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши белгиланган.
