Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2024 йилга нисабатан 8,9 фоизга ошган

Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2024 йилга нисабатан 8,9 фоизга ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь май ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 14,7 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 4 % ини ташкил этган.

 

 

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 % га ошган.

 

 

Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2025 йилнинг январь май ойларидаги улуши 49,2 % ни ташкил этган.

 

 

Аввалроқ, 2025 йилнинг январь март ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,1 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 % ини ташкил этган эди.